5 1 Сурия подшоҳининг лашкарбошиси Нааман ўз ҳукмдорининг олдида улуғ ва ҳурматли киши эди, чунки Раббий у орқали сурияликларга ғалаба берган эди. Бу киши жасур жангчи бўлиб, лекин у мохов эди. 2 Бир куни сурияликлар гуруҳлар билан бориб, Исроил еридан ёш қизчани асирликка олдилар. Кейин у Нааманнинг хотинига хизмат қилар эди. 3 У ўз бекасига: “Агар менинг ҳазратим Самариядаги пайғамбарнинг олдига борганида эди, шунда у ундан моховни олиб ташлаган бўлар эди”,- деди. 4 Нааман бориб, ўз ҳукмдорига буни етказиб: “Исроил ерилик қизча, бундай-бундай демоқда”,- деди. 5 Шунда Суриянинг подшоҳи Нааманга: “Бориб келгин (?), мен эса Исроил подшоҳига мактуб юбораман”,- деди. У бориб, ўзи билан бирга ўн талант кумуш, олти минг шеқел олтин ва ўн жуфт кийим-бош олди. 6 Сўнг Нааман Исроил подшоҳига: “Бу мактуб билан бирга ўз хизматкорим Нааманни юбормоқдаман, токи сен ундан моховни олиб ташлагин”, деб ёзилган мактубни олиб келди. 7 Исроил подшоҳи мактубни ўқиганида, ўз кийимларини йиртиб: “Мен ўлдириб тирилтирадиган Худоманмики, мен одамдан моховни олиб ташлашим учун у одамни менинг олдимга юбормоқда? Мана, энди кўринглар ва билиб олинглар, у менга қарши жанг қилиш учун баҳона изламоқда”,- деди. 8 Худонинг одами Элиша эса Исроил подшоҳи ўз кийимини йиртиб ташлаганини эшитганида, подшоҳга: “Нима учун сен ўз кийимларингни йиртиб ташладинг? У менинг олдимга келсин ва Исроилда пайғамбар борлигини билиб олсин”,- деб айтиш учун одам юборди. 9 Шунда Нааман ўз от ва араваларида келиб, Элишанинг уйининг эшиги олдида тўхтади. 10 Элиша унинг олдига: “Бориб, Йорданда етти марта ювингин, шунда сенинг тананг янгиланади ва тоза бўласан”,- дейиши учун ўз хизматкорини юборди. 11 Бироқ Нааман ғазабланди ва кетаётиб, деди: “Мана, у чиқади, туриб, ўз Худоси Раббийнинг номини чақиради ва ўз қўлини ўша жойга қўйиб, моховни олиб ташлайди, деб мен ўйлабман. 12 Наҳотки Дамашқ дарёлари Абанаҳ ва Фарпар барча Исроил сувларидан яхшироқ бўлмаса? Наҳотки мен уларда ювиниб, тозалана олмасам?”- деди. Шундай қилиб, у ўгирилиб, ғазабида кетиб қолди. 13 Шунда унинг қуллари яқин келиб: “Отам менинг, агар пайғамбар сизга қандайдир муҳим нарсани айтганида, уни қилмас эдингизми? У сизга фақатгина: Ювингин ва тозаланасан, деганида, бунида кўпроқ бажаришингиз керак эмасми?”- дедилар. 14 У бориб, Худонинг одамининг сўзи бўйича Йорданга етти марта шўнғиди. Шунда унинг танаси худди ёш боланинг танасидек янгиланди ва тозаланди. 15 У ва унинг барча ҳамроҳлари Худонинг одамининг олдига қайтдилар. У келиб, унинг қаршисида турди-да: “Мана, мен бутун ерда Худо йўқлигини, фақат Исроилда борлигини билиб олдим. Шунинг учун, илтимос, қулингдан совғани қабул қилгин”,- деди. 16 Аммо Элиша: “Мен қаршисида турган Раббий тирик! Мен ҳеч нарса олмайман”,- деди. Нааман эса уни олишга қистади, лекин у рози бўлмади. 17 Шунда Нааман деди: “Агар шундай бўлса, унда қулингга иккита хачир кўтариб кета оладиган тупроқ берсинлар, чунки қулинг бундан буён Раббийдан бўлак бошқа худоларга тамоман ёндириш қурбонлиги ва бошқа қурбонликлар келтирмайди. 18 Раббий қулингни фақат қуйидаги нарсада кечирсин: Менинг ҳукмдорим сажда қилиш учун Риммоннинг уйига бориб, менинг қўлимга суянганида ва мен Риммоннинг уйида тиз чўкканимда, шунда Раббий менинг Риммоннинг уйида тиз чўкканим учун қулингни шундай қилганидан кечирсин”. 19 Элиша эса унга: “Тинчлик билан боравер”,- деди. Шундай қилиб, у унинг олдидан жўнаб кетди. 20 Шунда Худонинг одамининг хизматкори Гихезий: “Мана, менинг ҳазратим бу суриялик Нааманнинг қўлидан у олиб келган нарсаларни олишни рад этди. Раббий тирик! Мен унинг ортидан югуриб бораман ва ундан нимадир оламан”,- деб ўйлади. 21 Шундай қилиб, Гихезий Нааманнинг ортидан югуриб кетди. Нааман ортидан югуриб келаётган одамни кўрди ва унга пешвоз чиқиш учун аравасидан тушиб: “Тинчлик билан келдингми?”- деди. 22 У: “Тинчлик билан! Менинг ҳазратим мени: Мана, ҳозиргина менинг олдимга пайғамбарларнинг ўғилларидан иккита ёш киши Эфрайим тоғидан келди. Уларга бир талант кумуш ва икки жуфт кийим-бош бергин, деб айтиш учун юборди”,- деди. 23 Нааман унга: “Марҳамат, икки талант олгин”,- деди. У уни қистаб кўндирди. У икки талант кумушни ва икки жуфт кийим-бошни иккита халтага солиб, икки нафар қулига берди ва улар ундан олдинда кўтариб бордилар. 24 У тепаликка етиб келганида, Нааманнинг хизматкорларидан олиб, уйга яширди ва одамларни қўйиб юборди, улар кетдилар. 25 Кейин Гихезий келиб, ўз ҳазратининг олдида турди. Элиша унга: “Гихезий, қаердан келяпсан?”- деди. У: “Қулинг ҳеч қаерга боргани йўқ”,- деди. 26 Шунда Элиша унга деди: “Ўша киши ўз аравасидан сенга пешвоз чиқиш учун ўгирилганида, наҳотки менинг юрагим сенга ҳамроҳ бўлган бўлмаса? Ҳозир кумуш, кийим-бош, зайтун дарахтларию узумзорлар, кичик ёки катта қорамол, қул ёки чўри олиш вақтими? 27 Шунинг учун Нааманнинг мохови абадий сенга ва сенинг авлодингга ўтсин”. Шунда у Элишанинг олдидан моховдан қордек оппоқ бўлиб чиқди.