26 1 Мана бу ― дарвозабонларнинг бўлимлари: Кўраҳ авлодидан: Асафнинг ўғли, Кўраҳнинг ўғли Мешелемийаҳ. 2 Мешелемийаҳнинг ўғиллари – тўнғичи Закарийаҳ, иккинчиси Йедиаэл, учинчиси Зебадийаҳ, тўртинчиси Йафниэл, 3 бешинчиси Элам, олтинчиси Йоҳанан, еттинчиси Элиҳоэнай эди. 4 Обед-Эдомнинг ўғиллари – тўнғичи Шемайаҳ, иккинчиси Йеҳозабад, учинчиси Йоаҳ, тўртинчиси Сақар, бешинчиси Натаниэл, 5 олтинчиси Аммиэл, еттинчиси Иссохор, саккизинчиси Пеултай эди, чунки Худо Обед-Эдомга барака ато этган эди. 6 Унинг ўғли Шемайаҳдан ўз авлодининг бошлиқлари бўлган ўғиллар туғилди, зеро улар кучли одамлар эдилар. 7 Шемайаҳнинг ўғиллари эса Офни, Рефаэл, Обед, Элзабад (унинг биродарлари кучли одамлар эдилар), Элиҳу ва Семахийаҳ эди. 8 Уларнинг барчаси Обед-Эдомнинг ўғиллари бўлиб, булар ҳам, уларнинг ўғиллару биродарлари ҳам қунтли ва хизматга қобилиятли кишилар эдилар. Улар Обед-Эдомда олтмиш икки нафар эдилар. 9 Мешелемийаҳнинг ўғиллару биродарлари эса ўн саккиз нафар қобилиятли киши эди. 10 Мерари ўғилларидан бўлган Ҳосаҳнинг ўғли – Шимри бошлиқ эди. У гарчи тўнғич бўлмаса ҳам, отаси уни бошлиқ қилиб қўйган эди. 11 Унинг иккинчиси эса Хилкийаҳ, учинчиси Тебалийаҳ, тўртинчиси Закарийаҳ эди. Ҳосаҳнинг ўғиллару биродарлари барчаси ўн уч нафар киши эди. 12 Раббийнинг уйида хизмат қилиш учун шуларнинг орасида, яъни ўз биродарлари билан бирга хизмат қилишга қобилиятли бошлиқлар орасида дарвозабонлик тақсимланди. 13 Улар ҳар бир дарвоза учун ўз авлоди бўйича кичиги ҳам, каттаси ҳам қуръа ташладилар. 14 Шелемийаҳга шарқ томонга қуръа тушди. Сўнгра унинг ўғли доно маслаҳатчи Закарийаҳга улар қуръа ташладилар ва унга шимол томонга қуръа тушди. 15 Обед-Эдомга жануб томонга, унинг ўғилларига эса омборхона ёнига қуръа тушди. 16 Шуппим ва Ҳосаҳга ғарб томонга, йўл кўтарилиб кетадиган ва қоровул қаршисида қоровул турадиган Шаллехеф дарвозасига қуръа тушди. 17 Шарқ томонда турадиган олтита левит, шимол томонда тўрттаси, жануб томонда тўрттаси ва омборхона ёнида иккитаси, 18 Ғарб томонда, йўл ёқасидаги даҳлизда – тўрттаси, даҳлизнинг ўзига эса иккита левит тайинланди. 19 Бу ― Кўраҳ ва Мерари ўғилларидан бўлган дарвозабонларнинг бўлимларидир. 20 Уларнинг биродарлари левитлар эса Худо уйининг хазиналари ва бағишланган нарсаларнинг хазиналарига қарар эдилар. 21 Қуйидагилар – Гершон ўғли Лаҳданнинг ўғилларидир: Гершон ўғли Лаҳдандан бўлган авлодларнинг бошлиқлари Йеҳиэл эди, 22 Йеҳиэлнинг ўғиллари Зефам ва унинг биродари Йўэл Раббий уйининг хазиналарига қоровуллик қилар эдилар. 23 Улар Амрам, Изхар, Хеброн ва Узиэлнинг авлодлари билан бирга қоровуллик қилар эдилар. 24 Мусо ўғли Гершоннинг ўғли Шебуэл хазиналар устидан бош назоратчи эди. 25 Унинг биродари Элиэзернинг ўғли Реҳабийаҳ, унинг ўғли Йешайаҳ, унинг ўғли Йорам, унинг ўғли Зихрий, унинг ўғли Шеломит эди. 26 Шеломит ва унинг биродарлари эса подшоҳ Довуд, авлодларнинг бошлиқлари, мингбошилар, юзбошилар ва лашкарбошилар бағишлаган бағишлов нарсаларининг барча хазиналарига қоровуллик қилар эдилар. 27 Улар жангда қўлга киритилган ўлжалардан маълум қисмини Раббий уйининг эҳтиёжларини таъминлашга бағишлар эдилар. 28 Пайғамбар Шомуил, Кишнинг ўғли Шоул, Нернинг ўғли Абинер, Зеруйаҳнинг ўғли Йўаб бағишлаган нарсаларнинг барчаси, яъни барча бағишланган нарсалар Шеломит ва унинг биродарларининг қўли остида сақланар эди. 29 Изхар қабиласидан Хенанийаҳ ва унинг ўғиллари Исроилда ташқаридаги хизматларни қилиш, котиб ҳамда судья бўлиш учун тайинланган эдилар. 30 Хеброн қабиласидан Хашабийаҳ ва унинг биродарлари, жами бир минг етти юз нафар жасур киши ғарбга қараб Йорданнинг бу томонида, Раббийнинг ҳар қандай хизмат ишлари ва подшоҳнинг хизмати бўйича Исроил устидан назоратчи эдилар. 31 Хеброн авлодида, уларнинг оиллару наслларида Йерийаҳ хебронликларнинг бошлиғи эди. Улар Довуд ҳукмронлигининг қирқинчи йилида ҳисобга олинган эдилар. Уларнинг орасидан Гилъаднинг Йазерида жасур одамлар топилган эди. 32 Унинг биродарлари эса икки минг етти юз нафар кучли одам авлодларнинг бошлиқлари эдилар. Подшоҳ Довуд уларни Худонинг ҳамда подшоҳнинг барча ишлари бўйича Рубен, Гад ҳамда Манашеҳнинг ярим қабиласи устидан бошлиқ қилиб тайинлади.