25 1 Довуд ва лашкарбошилар Асаф, Ҳеман ва Йедутуннинг ўғилларини ҳам хизматга ажратдилар, улар қўбизлар, ғижжаклар ва жарангдор зиллар чалиб башорат қилишлари керак эди. Бу хизматчиларнинг сони, уларнинг хизматларига кўра қуйидагича эди: 2 Асаф ўғилларидан Заккур, Юсуф, Натанийаҳ ва Асарелаҳ эди (булар подшоҳнинг буйруғига кўра башорат қилувчи Асафнинг қўл остидаги Асафнинг ўғилларидир), 3 Йедутун ўғилларидан олти нафар – Гедалийаҳ, Зери, Йешайаҳ, Шимей, Хашабийаҳ ва Маттатийаҳ эди. Булар қўбиз чалиб башорат қилувчи, Раббийга миннатдорчилик билдирувчи ва шарафловчи ўз оталари Йедутуннинг қўл остидаги Йедутуннинг ўғилларидир. 4 Ҳеман ўғилларидан Буккийаҳ, Маттанийаҳ, Узиэл, Шебуэл, Йеримот, Ҳананийаҳ, Ҳанани, Элиатаҳ, Гиддалти, Ромамти-Эзер, Йошбекашаҳ, Маллоти, Ҳофир ва Маҳазиот эди. 5 Булар Худонинг сўзи бўйича Унинг шуҳратини эълон қиладиган подшоҳнинг башоратчиси Ҳеманнинг ўғилларидир. Худо Ҳеманга ўн тўрт нафар ўғил ва уч нафар қиз берди. 6 Уларнинг барчаси ўз отасининг қўли остида Худонинг уйида хизмат қилиш учун подшоҳнинг Асафга, Йедутун ва Ҳеманга берган буйруғига биноан Раббийнинг уйида жарангдор зиллар, ғижжаклар ва қўбизлар чалиб, куйлар эдилар. 7 Раббийнинг қаршисида қўшиқ куйлашга ўргатилган ва ушбу ишни биладиганларнинг сони уларнинг биродарлари билан биргаликда икки юз саксон саккиз нафар эди. 8 Улар навбатма-навбат хизмат қилиш учун кичикларга катталар билан баробар, ўқитувчиларга ўқувчилар билан баробар қуръа ташладилар. 9 Биринчи қуръа Юсуф учун Асафга тушди, иккинчиси эса Гедалийаҳга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 10 Учинчи қуръа Заккурга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 11 Тўртинчи қуръа Изрига, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 12 Бешинчи қуръа Натанийаҳга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 13 Олтинчи қуръа Буккийаҳга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 14 Еттинчи қуръа Йешарелаҳга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 15 Саккизинчи қуръа Йешайаҳга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 16 Тўққизинчи қуръа Маттанийаҳга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 17 Ўнинчи қуръа Шимейга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 18 Ўн биринчи қуръа Азариэлга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 19 Ўн иккинчи қуръа Хашабийаҳга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 20 Ўн учинчи қуръа Шебуэлга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 21 Ўн тўртинчи қуръа Маттатийаҳга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 22 Ўн бешинчи қуръа Йеремотга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 23 Ўн олтинчи қуръа Ҳананийаҳга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 24 Ўн еттинчи қуръа Йошбекашаҳга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 25 Ўн саккизинчи қуръа Ҳананига, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 26 Ўн тўққизинчи қуръа Маллотига, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 27 Йигирманчи қуръа Элиатаҳга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 28 Йигирма биринчи қуръа Ҳофирга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 29 Йигирма иккинчи қуръа Гиддалтига, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 30 Йигирма учинчи қуръа Маҳазиотга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар. 31 Йигирма тўртинчи қуръа Ромамти-Эзерга, унинг ўғиллару биродарларига тушди. Улар ўн икки нафар эдилар.