24 1 Мана, Аҳарўннинг ўғилларининг бўлимлари: Аҳарўннинг ўғиллари Надаб, Абиҳу, Элеазар ва Итамар эди. 2 Бироқ Надаб ва Абиҳу ўз отасидан олдин вафот этдилар, уларнинг ўғиллари йўқ эди, шу сабабли, Элеазар ва Итамар руҳонийлик қилар эдилар. 3 Довуд уларни – Элеазарнинг ўғилларидан Cадокни ва Итамарнинг ўғилларидан Охимелекни, уларнинг хизматига навбатма-навбат тақсимлади. 4 Шу нарса маълум бўлдики, Элеазар ўғиллари орасидаги бошлиқлар Итамар ўғиллари орасидаги бошлиқларга нисбатан кўпроқ эдилар. Элеазар ўғиллари орасида ўн олти нафар авлодларнинг бошлиқлари бор эди, Итамар ўғилларининг орасида эса саккиз нафар авлодларнинг оила бошлиқлари бор эди. 5 Шунда уларнинг ҳаммаларини бирга қўшиб, қуръага кўра тақсимлади, чунки муқаддасгоҳдаги ва Худонинг қаршисидаги бошлиқлар Элеазар ва Итамар ўғилларидан эдилар. 6 Левитлардан бўлган котиб Натаниэлнинг ўғли Шемайаҳ подшоҳ ва ҳокимларнинг олдида руҳоний Садокни, Абиатарнинг ўғли Охимелекни, руҳонийлар ва Левининг авлодларининг бошлиқларини рўйхатга олди. Қуръани ташлаш жараёнида, Элеазар авлодидан битта оилани, кейин Итамар авлодидан битта оилани олар эдилар. 7 Биринчи қуръа Йеҳойарибга тушди, иккинчиси Йедайаҳга, 8 учинчиси Харимга, тўртинчиси Сеоримга, 9 бешинчиси Малқийаҳга, олтинчиси Мийаминга, 10 еттинчиси Гаккозга, саккизинчиси Абийаҳга, 11 тўққизинчиси Йешуага, ўнинчиси Шеқанийаҳга, 12 ўн биринчиси Элиашибга, ўн иккинчиси Йакимга, 13 ўн учинчиси Хуппаҳга, ўн тўртинчиси Йешебеабга, 14 ўн бешинчиси Билгаҳга, ўн олтинчиси Иммерга, 15 ўн еттинчиси Ҳезирга, ўн саккизинчиси Питсатезга, 16 ўн тўққизинчиси Петахийаҳга, йигирманчиси Йеҳезекиэлга, 17 йигирма биринчиси Йахинга, йигирма иккинчиси Гамулга, 18 йигирма учинчиси Делайаҳга, йигирма тўртинчиси Маазийаҳга тушди. 19 Левитларнинг Раббий уйига қачон келишлари керак бўлган хизмат тартиби эса Исроилнинг Раббий Худоси Аҳарўнга буюрганидек, уларнинг отаси Аҳарўн орқали берган низомга кўра эди. 20 Левининг қолган ўғиллари қуйидагилар эди: Амрам ўғилларидан Шебуэл, Шебуэл ўғилларидан Йеҳдейаҳ, 21 Реҳабийаҳ ўғилларидан Ишийаҳ (у Реҳабийаҳнинг тўнғичи эди), 22 Изхар авлодидан Шеломит, Шеломит ўғилларидан Йаҳат, 23 Хеброн ўғилларидан – тўнғичи Йерийаҳ, иккинчиси Амарийаҳ, учинчиси Йаҳазиэл, тўртинчиси Йекамам, 24 Узиэл ўғилларидан Микаҳ, Микаҳ ўғилларидан Шамир, 25 (Микаҳнинг биродари Ишийаҳ эди), Ишийаҳ ўғилларидан Закарийаҳ, 26 Мерари ўғиллари Махли ва Муши эди. Йазийаҳ ўғилларидан Бено, 27 Йазийаҳ орқали Мерарининг ўғиллари Бено, Шохам, Заккур ва Ибри, 28 Махлидан Элеазар (унинг эса ўғли йўқ эди), 29 Киш авлодидан, яъни Кишнинг ўғли Йерахмиэл эди, 30 Мушининг ўғиллари эса Махли, Эдер ва Йеримот эди. Булар левитларнинг авлодлари бўйича ўғилларидир. 31 Улар подшоҳ Довуднинг, Садокнинг, Охимелекнинг, руҳонийлар ва Левининг авлодларининг бошлиқлари олдида қуръа ташладилар. Улар ўз биродарлари Аҳарўннинг ўғилларига тенг баробар, яъни авлодларнинг бошлиқлари ўзларининг кичик биродарлари билан бирга қуръа ташладилар.