27
1
Мана булар ― йилнинг барча ойларида, ҳар ойда келиб-кетиб барча ишларда подшоҳга бўлимлар бўйича хизмат қиладиган авлодларнинг бошлиқлари, мингбошилар, юзбошилар, назоратчилар, уларнинг сони бўйича барча Исроил ўғилларидир. Ҳар бир бўлимда улар йигирма тўрт минг нафардан эдилар.
2
Биринчи ойда биринчи бўлим устидан Забдиэлнинг ўғли Йашобеам бошчилик қилар эди. Унинг бўлимида йигирма тўрт минг киши бор эди.
3
У Перез ўғилларидан бўлиб, биринчи ойда барча лашкарбошилар устидан бошлиқ эди.
4
Иккинчи ойнинг бўлими устидан ахохлик Додай бошлиқ эди. Унинг бўлимида ҳоким Миклот ҳам бўлиб, унинг бўлимида йигирма тўрт минг киши бор эди.
5
Учинчи ойда учинчи лашкарбоши, руҳоний Йеҳойаданинг ўғли Бенайаҳ эди. Унинг бўлимида йигирма тўрт минг киши бор эди.
6
Бу Бенайаҳ ўттиз нафар жасур одамларнинг бири бўлиб, уларнинг устидан бошлиқ эди. Унинг бўлимида ўғли Аммизабад ҳам бор эди.
7
Тўртинчи ойда тўртинчи бошлиқ Йўабнинг биродари Асаҳел эди. Ундан кейин унинг ўғли Зебадийаҳ эди. Унинг бўлимида йигирма тўрт минг киши бор эди.
8
Бешинчи ойда бешинчи бошлиқ Израҳдан бўлган ҳоким Шамхут эди. Унинг бўлимида йигирма тўрт минг киши бор эди.
9
Олтинчи ойда олтинчи бошлиқ текойлик Иккешнинг ўғли Ираҳ эди. Унинг бўлимида йигирма тўрт минг киши бор эди.
10
Еттинчи ойда еттинчи бошлиқ Эфрайим ўғилларидан пелонлик Ҳелез эди. Унинг бўлимида йигирма тўрт минг киши бор эди.
11
Саккизинчи ойда саккизинчи бошлиқ Зераҳ авлодидан бўлган хушатлик Сиббекай эди. Унинг бўлимида йигирма тўрт минг киши бор эди.
12
Тўққизинчи ойда тўққизинчи бошлиқ Бенямин ўғилларидан анатотлик Абиэзер эди. Унинг бўлимида йигирма тўрт минг киши бор эди.
13
Ўнинчи ойда ўнинчи бошлиқ Зераҳ авлодидан нетофатлик Махарай эди. Унинг бўлимида йигирма тўрт минг киши бор эди.
14
Ўн биринчи ойда ўн биринчи бошлиқ Эфрайим ўғилларидан пиратонлик Бенайаҳ эди. Унинг бўлимида йигирма тўрт минг киши бор эди.
15
Ўн иккинчи ойда ўн иккинчи бошлиқ Отниэл авлодидан нетофатлик Хелдай эди. Унинг бўлимида йигирма тўрт минг киши бор эди.
16
Исроил қабилалари устидан эса қуйидагилар бошлиқ эдилар: Рубен қабиласи устидан ― Зихрийнинг ўғли Элиэзер, Шимўн қабиласи устидан ― Маақаҳнинг ўғли Шефатийаҳ,
17
Леви қабиласи устидан ― Кемуэлнинг ўғли Хашабийаҳ ва Аҳарўннинг ўғли Садок,
18
Яҳудо қабиласи устидан ― Довуднинг биродарларидан бири Элиҳу, Иссохор қабиласи устидан ― Микаэлнинг ўғли Омри,
19
Забулун қабиласи устидан ― Обадийаҳнинг ўғли Ишмайаҳ, Нафтали қабиласи устидан ― Азриэлнинг ўғли Йеримот,
20
Эфрайим ўғиллари устидан ― Азазийаҳнинг ўғли Ҳўшейаҳ, Манашеҳнинг ярим қабиласи устидан ― Педайаҳнинг ўғли Йўэл,
21
Гилъаддаги Манашеҳнинг ярим қабиласи устидан ― Закарийаҳнинг ўғли Иддо, Бенямин қабиласи устидан ― Абнернинг ўғли Йасиэл,
22
Дан қабиласи устидан ― Йерохамнинг ўғли Азариэл эди. Мана, булар Исроил қабилаларининг бошлиқлари эдилар.
23
Довуд йигирма ва ундан кичик ёшда бўлганларнинг саноғини олмас эди, чунки Раббий Исроилни осмондаги юлдузлар каби кўпайтиришини айтган эди.
24
Зеруйаҳнинг ўғли Йўаб ҳисоблашни бошлади, бироқ якунламади, чунки бу учун Исроилга Худонинг ғазаби келди. Шунинг учун ўша ҳисоб сонлари подшоҳ Довуднинг йилномасидаги сонларга киритилмади.
25
Подшоҳнинг хазиналари устидан Адиэлнинг ўғли Азмавет масъул эди. Даладаги, шаҳарлардаги, қишлоқлардаги, қасрлардаги омборхоналар устидан эса Ўззийаҳнинг ўғли Йўнатан масъул эди.
26
Дала ишлари билан шуғулланадиган деҳқонлар устидан Келубнинг ўғли Эзрий эди.
27
Узумзорлар устидан ― раматлик Шимей, узумзорлардаги шароб омборхоналари устидан эса шифамлик Забди эди.
28
Водийдаги зайтунзорлар ҳамда анжирзорлар устидан ― гедерлик Баал-Ханан, мой сақланадиган омборхоналар устидан эса Йўаш тайинланган эди.
29
Шаронда боқиладиган қорамоллар устидан ― шаронлик Шитрай, водийлардаги қорамоллар устидан эса Адлайнинг ўғли Шафат эди.
30
Туялар устидан ― исмоиллик Обил, эшаклар устидан меронотлик Йеҳдейаҳ эди.
31
Кичик қорамоллар устидан ҳожарлик Йазиз масъул эди. Буларнинг барчаси подшоҳ Довуднинг мол-мулкларининг устидан бошлиқлар эдилар.
32
Довуднинг амакиси Йўнатан маслаҳатчи, доно киши бўлиб, котиблик ҳам қилар эди. Ҳахмонининг ўғли Йехиэл подшоҳнинг ўғиллари билан бирга эди.
33
Ахитофел подшоҳнинг маслаҳатчиси, арқилик Хушай подшоҳнинг дўсти эди.
34
Ахитофелдан кейин Бенайаҳнинг ўғли Йеҳойада ва Абиатар эди. Йўаб эса подшоҳнинг лашкарбошиси эди.