2 1 Сен эса соғлом таълимотга муносиб насиҳат қилгин: 2 Чоллар ҳушёр, вазмин, ақли соғлом бўлиб, имон, севги ва сабр-тоқатда соғлом бўлсинлар. 3 Шунингдек, кампирлар ҳам ўз турмуш тарзларида муқаддас бўлсинлар, ғийбатчи бўлмасинлар, ичкиликка берилмасинлар, аксинча, яхшиликка ўргатсинлар 4 ва ёш хотинларга ўз эрларини ҳамда фарзандларини севишни ўргатсинлар, 5 токи Худонинг Сўзи ҳақорат қилинмаслиги учун, ёш хотинлар иффатли, покиза, ўз уйлари ҳақида ғамхўрлик қиладиган, хушфеъл ҳамда эрларига итоатли бўлсинлар. 6 Шунингдек, йигитларга ҳам ақли соғлом бўлишни насиҳат қилгин. 7 Ҳамма нарсада ўзингни яхши ишларнинг намунаси қилиб кўрсатгин. Таълим беришда покликни, жиддийликни, зарарланмаганликни кўрсатгин. 8 Сўзларинг соғлом ва айблаб топилмайдиган бўлсин, токи рақиб биз ҳақимизда ёмон сўз айта олмай, уятга қолсин. 9 Қулларга ўз хўжайинларига бўйсунишларини, ҳамма нарсада уларга маъқул бўлишларини ва гап қайтармасликларини насиҳат қилгин. 10 Улар ўғирлик қилмасинлар, аксинча, ҳамма нарсада Нажоткоримиз Худо таълимотининг безаги бўлишлари учун бор яхши содиқликни кўрсатсинлар. 11 Чунки ҳамма инсонларга Худонинг нажот берадиган инояти зоҳир бўлди. 12 Бу иноят эса бизга ўргатади, токи биз бетавфиқликни ва дунёвий ҳирсларни рад қилиб, бу дунёда иффатли, ҳақ ва диёнатли ҳаёт кечирайлик, 13 ва бахтли умидимизни рўёбга чиқишини ҳамда Нажоткоримиз Исо Масиҳнинг ва буюк Худойимизнинг шуҳрати зоҳир бўлишини кутайлик. 14 Бизни ҳар қандай қонунбузарликдан қайта сотиб олиш учун Масиҳ Ўзини фидо қилди, токи яхши ишларга ғайратли бўлган алоҳида халқни Ўзи учун покласин. 15 Буларни бор ҳокимият билан гапиргин ва насиҳат қилгин, ва фош қилгин. Ҳеч ким сени камситмасин.