27
1
Юсуфнинг ўғли, Манашеҳ авлодидан Манашеҳнинг ўғли, Махернинг ўғли, Гилъаднинг ўғли, Ҳефернинг ўғли, Зелофеҳаднинг қизлари келишди, унинг қизларининг исмлари Махлаҳ, Наоҳ, Хоглаҳ, Милкаҳ ва Тирзаҳ эди.
2
Улар Йиғин Чодирининг кириш жойида Мусо, руҳоний Элеазар, ҳокимлар ва бутун жамоанинг қаршисида туриб, дедилар:
3
“Бизнинг отамиз саҳрода ўлди, у Раббийга қарши тўпланганлар тўдасида, Кўраҳнинг тўдасида эмас эди. Бироқ ўз гуноҳи учун ўлди ва унинг ўғиллари йўқ эди.
4
Унинг ўғли йўқлиги учун отамизнинг исми унинг қабиласи орасидан ўчиб кетиши нима керак? Отамизнинг биродарлари орасида бизга ҳам улуш беринг”.
5
Мусо уларнинг ишини Раббийнинг қаршисига олиб келди.
6
Раббий Мусога деди:
7
“Зелофеҳаднинг қизлари тўғри айтмоқдалар. Уларга оталарининг биродарлари орасида мерос улуши ва оталарининг улушини уларга бер.
8
Исроил ўғилларига эълон қилиб айтгин: Агар кимдир ўлса ва унинг ўғли бўлмаса, унда унинг улушини қизига беринглар.
9
Агар унинг қизи бўлмаса, унда унинг улушини биродарига беринглар.
10
Агар унинг биродарлари бўлмаса, унда унинг улушини унинг отасининг биродарларига беринглар.
11
Агар отасининг биродарлари бўлмаса, унда унинг улушини унинг қабиласидан яқин бўлган қариндошига беринглар ва у уни мерос қилиб олсин. Раббий Мусога буюрганидек, бу Исроил ўғиллари учун қонун қилиб қабул қилинсин”.
12
Раббий яна Мусога деди: “Ушбу Абарим тоғига бор ва Мен Исроил ўғилларига бераётган ерга қара.
13
Унга қараганингдан сўнг биродаринг Аҳарўн каби сен ҳам ўз халқингга қўшилгин,
14
чунки сизлар Зин саҳросида, Қадешдаги Мерибаҳ суви бўйида, жамоанинг тортишуви вақтида, халқнинг кўз ўнгида Менинг муқаддаслигимни намоён қилиш учун Менинг амримга итоат қилмадингиз”.
15
Шунда Мусо Раббийга сўзлаб деди:
16
“Барча вужуддаги руҳларнинг Раббий Худоси ушбу жамоанинг устидан шундай одамни қўйсинки,
17
Раббийнинг жамоаси чўпони йўқ қўйлардек бўлмаслиги учун у уларнинг олдида кириб-чиқиб юрсин, уларни олиб чиқсин ва олиб кирсин”.
18
Раббий эса Мусога деди: ”Ичида Руҳ бўлган одамни – Нўн ўғли Йешуани олиб, унинг устига қўлингни қўй.
19
Уни руҳоний Элеазар ва бутун жамоанинг олдига қўйиб, уларнинг кўз ўнгида унга насиҳат бер.
20
Исроил ўғилларининг бутун жамоаси унга қулоқ солиши учун унга ўз шуҳратингдан бер.
21
У руҳоний Элеазарга мурожаат қилади ва ундан Раббийнинг қаршисида урим-туммим воситасида олинадиган қарорни сўрайди. Шунда Исроилнинг барча ўғиллари ва бутун жамоа унинг сўзи бўйича чиқишлари ва унинг сўзи бўйича киришлари керак”.
22
Мусо Раббий унга буюрганидек қилди ва Йешуани олиб, уни руҳоний Элеазарнинг ҳамда бутун жамоанинг олдига қўйди.
23
У унинг устига қўлларини қўйиб, Раббий Мусо орқали айтганидек, унга насиҳат қилди.