26 1 Ушбу қирғиндан сўнг Раббий Мусо ва руҳоний Аҳарўннинг ўғли Элеазарга сўзлаб деди: 2 “Исроилда урушга яроқлиларнинг барчасини авлодига кўра, йигирма ёш ва ундан катта бўлган Исроил ўғилларининг бутун жамоасини ҳисобланг чиқинглар”. 3 Мусо ва руҳоний Элеазар Йерихо яқинида, Йордан бўйидаги Мўаб текислигида уларга гапириб шундай дедилар: 4 “Раббий Мусога ва Миср еридан чиққан Исроил ўғилларига буюрганидек, йигирма ёш ва ундан катта бўлганларнинг ҳаммасини ҳисоблаб чиқинглар”. 5 Исроилнинг тўнғич ўғли Рубен эди. Рубеннинг ўғиллари эса Энўхдан Энўхнинг авлоди, Паллувдан Паллувнинг авлоди, 6 Ҳезрондан Ҳезроннинг авлоди, Кармидан Кармининг авлоди эди. 7 Бу Рубеннинг авлодлари бўлиб, улар қирқ уч минг етти юз ўттиз нафар ҳисобланди. 8 Паллувнинг ўғли Элиаб эди. 9 Элиабнинг ўғиллари Немуэл, Датан ва Абирам эди. Булар ўша йиғинга чақирилган Датан ва Абирамдир. Булар Кўраҳнинг шериклари Раббийга қарши чиққанларида, улар билан биргаликда Мусо ва Аҳарўнга қарши чиққан эдилар. 10 Ер ўз оғзини очиб, Кўраҳ билан бирга уларни ютиб юборган эди. Олов икки юз эллик кишини еб ютганида, улар билан биргаликда уларнинг шериклари ҳам ўлишган эди. Шундай қилиб, улар аломат бўлиб қолган эдилар. 11 Лекин Кўраҳнинг ўғиллари ўлмаган эди. 12 Шимўннинг ўғиллари авлодларига кўра ― Йемуилдан Йемуилнинг авлоди, Йаминдан Йаминнинг авлоди, Йахиндан Йахиннинг авлоди, 13 Зераҳдан Зераҳнинг авлоди, Шоулдан Шоулнинг авлоди эди. 14 Булар Шимўннинг авлодлари бўлиб, йигирма икки минг нафар киши эди. 15 Гаднинг ўғиллари авлодларига кўра ― Зифиёндан Зифиённинг авлоди, Хаггидан Хаггининг авлоди, Шунидан Шунининг авлоди, 16 Ознидан Ознининг авлоди, Эридан Эрининг авлоди, 17 Ародидан Ародининг авлоди, Арелидан Арелининг авлоди эди. 18 Булар Гад ўғилларининг авлодлари бўлиб, ҳисобга кўра қирқ минг беш юз нафар киши эди. 19 Яҳудонинг ўғиллари Эир ва Онан эди. Бироқ Эир ва Онан Канъан ерида вафот этдилар. 20 Яҳудонинг ўғиллари авлодларига кўра – Шелаҳдан Шелаҳнинг авлоди, Перездан Перезнинг авлоди, Зераҳдан Зераҳнинг авлоди эди. 21 Перезнинг ўғиллари авлодлари кўра – Ҳезрондан Ҳезроннинг авлоди, Хамулдан Хамулнинг авлоди эди. 22 Булар Яҳудонинг авлодлари бўлиб, ҳисобга кўра етти юз олти минг беш юз нафар киши эди. 23 Иссохорнинг ўғиллари авлодларига кўра – Тўлодан Тўлонинг авлоди, Пувваҳдан Пувваҳнинг авлоди, 24 Йашубдан Йашубнинг авлоди, Шимрондан Шимроннинг авлоди эди. 25 Булар Иссохорнинг авлодлари бўлиб, ҳисобга кўра олти юз тўрт минг уч юз нафар киши эди. 26 Забулуннинг ўғиллари авлодларига кўра – Середдан Середнинг авлоди, Элондан Элоннинг авлоди, Йаҳлеилдан Йаҳлеилнинг авлоди эди. 27 Булар Забулун авлодлари бўлиб, ҳисобга кўра олти юз минг беш юз нафар киши эди. 28 Юсуфнинг ўғиллари авлодларига кўра – Манашеҳ ва Эфрайим эди. 29 Манашеҳнинг ўғиллари эса Махирдан Махирнинг авлоди, Махирдан Гилъад туғилди, Гилъаддан Гилъаднинг авлоди эди. 30 Булар Гилъаднинг ўғиллари ― Йезердан Йезернинг авлоди, Ҳелекдан Ҳелекнинг авлоди, 31 Асриэлдан Асриэлнинг авлоди, Шехемдан Шехемнинг авлоди, 32 Шемидадан Шемиданинг авлоди, Ҳефердан Ҳефернинг авлодидир. 33 Ҳефернинг ўғли Зелофеҳаднинг ўғиллари йўқ, фақат қизлари бор эди. Зелофеҳаднинг қизларининг исмлари: Махлаҳ, Ноаҳ, Хоглаҳ, Милкаҳ ва Тирзаҳ. 34 Булар Манашеҳ авлодлари бўлиб, ҳисобга кўра эллик икки минг етти юз нафар киши эди. 35 Мана булар авлодларига кўра бўлган Эфрайимнинг ўғиллари ― Шутелаҳдан Шутелаҳнинг авлоди, Бехердан Бехернинг авлоди, Таҳандан Таҳаннинг авлодидир. 36 Мана булар Шутелаҳнинг ўғиллари ― Эрандан Эраннинг авлодидир. 37 Эфрайим ўғилларининг авлодлари бўлиб, ҳисобга кўра ўттиз икки минг беш юз нафар киши эди. Булар авлодларига кўра Юсуфнинг ўғилларидир. 38 Бенямин ўғиллари авлодларига кўра ― Беладан Беланинг авлоди, Ашбелдан Ашбелнинг авлоди, Аҳирамдан Аҳирамнинг авлоди, 39 Шефуфамдан Шефуфамнинг авлоди, Хуфамдан Хуфамнинг авлоди эди. 40 Беланинг ўғиллари Ард ва Нааман эди. Мана, Арддан Арднинг авлоди, Наамандан Нааманнинг авлоди эди. 41 Булар авлодларига кўра Беняминнинг ўғиллари бўлиб, ҳисобга кўра қирқ беш минг олти юз нафар киши эди. 42 Мана булар авлодларига кўра бўлган Даннинг ўғиллари ― Шуҳамдан Шуҳамнинг авлодидир. Булар авлодига кўра Даннинг авлодидир. 43 Шуҳамнинг барча авлоди ҳисобга кўра олтмиш тўрт минг тўрт юз нафар киши эди. 44 Ашернинг ўғиллари авлодларига кўра – Йимнадан Йимнанинг авлоди, Йишвидан Йишвининг авлоди, Берийаҳдан Берийаҳнинг авлоди эди. 45 Берийаҳнинг ўғиллари ― Ҳебердан Ҳебернинг авлоди, Малхиэлдан Малхиэлнинг авлоди эди. 46 Ашернинг қизининг исми Сараҳ эди. 47 Булар Ашер ўғилларининг авлодлари бўлиб, ҳисобга кўра эллик уч минг тўрт юз нафар киши эди. 48 Нафтали ўғиллари авлодларига кўра – Йаҳзиэлдан Йаҳзиэлнинг авлоди, Гунидан Гунининг авлоди, 49 Йезердан Йезернинг авлоди, Шиллемдан Шиллемнинг авлоди эди. 50 Булар авлодларига кўра Нафталининг авлодлари бўлиб, ҳисобга кўра қирқ беш минг тўрт юз нафар киши эди. 51 Булар Исроил ўғилларининг ҳисобига кирганларнинг сони бўлиб, улар олти юз бир минг етти юз ўттиз нафар киши эди. 52 Раббий Мусога сўзлаб деди: 53 “Буларга ерни исмларнинг сонига кўра улушни тақсимлаш керак. 54 Кўп сонли бўлганларга, кўпроқ улуш бер. Кам сонли бўлганларга эса камроқ улуш бер: ҳар бир кишига ҳисобга кирувчиларнинг сонига мос равишда улуш берилиши керак. 55 Ерни қуръа бўйича тақсимлаш керак ― улар оталарининг қабилалари исмига кўра улуш олишлари керак. 56 Кўп сонлиларга ҳам, кам сонлиларга ҳам улушларини қуръага кўра тақсимлаш керак”. 57 Мана булар авлодларига кўра ҳисобга кирган левитлар ― Гершондан Гершоннинг авлоди, Қэҳатдан Қэҳатнинг авлоди, Мераридан Мерарининг авлодидир. 58 Мана булар Левининг авлодлари ― Либнининг авлоди, Ҳеброннинг авлоди, Маҳлининг авлоди, Мушининг авлоди, Коратининг авлодидир. Кофатдан Амрам туғилди. 59 Амрамнинг хотинининг исми Йохабед бўлиб, у Левининг қизи эди. Уни Левининг хотини Мисрда туғиб берган эди. У эса Амрамга Аҳарўн, Мусо ва уларнинг опаси Мирйамни туғиб берди. 60 Аҳарўндан Надаб, Абиҳу, Элеазар ва Итамар туғилди. 61 Бироқ Надаб ва Абиҳу Раббийнинг қаршисига бегона оловни келтирганларида ўлдилар. 62 Ҳисобланган бир ойлик ва ундан катта бўлган барча эркакларнинг сони йигирма уч минг нафар киши эди. Зеро улар Исроил ўғиллари билан бирга ҳисобланмаган эдилар, чунки уларга Исроил ўғиллари орасида улуш берилмаган эди. 63 Булар Йерихо яқинида, Йордан бўйидаги Мўаб текисликларида Исроил ўғилларини ҳисоблаб чиққан Мусо ва руҳоний Элеазар томонидан ҳисобланганлардир. 64 Биринчи марта Синай саҳросида Исроил ўғилларини ҳисоблаган Мусо ва руҳоний Аҳарўн томонидан ҳисобланган одамлардан уларнинг орасида бирорта ҳам одам йўқ эди. 65 Чунки Раббий уларнинг саҳрода ўлишларини айтган эди. Улардан Йефуннеҳ ўғли Калеб ва Нўн ўғли Йешуадан бошқа ҳеч ким қолмади.