16 1 Сизларга Кенхрея Жамоатининг жамоахизматчиси, опамиз Фивани тавсия этаман. 2 Сизлар уни Раббимиз ҳақи муқаддасларга муносиб равишда қабул қилинглар. У нимага муҳтож бўлса, ёрдам беринглар, чунки у кўпларга ва менинг ўзимга ҳам ёрдамчи бўлган. 3 Исо Масиҳдаги ҳамкорларим Прискилла ва Акилга салом айтинглар. 4 Улар менинг жоним учун ўз бошларини тиккан эдилар. Уларга фақатгина мен эмас, балки мажусийлардан бўлган барча Жамоатлар ҳам миннатдорчилик билдирмоқдалар. Уларнинг уй Жамоатига ҳам салом айтинглар. 5 Масиҳ учун Ахаянинг бошланғичи бўлган менинг севиклим Епенетга ҳам салом айтинглар. 6 Биз учун кўп меҳнат қилган Мирйамга ҳам салом айтинглар. 7 Ҳаворийлар орасида ном чиқарган, мендан олдин Масиҳда бўлган менинг қамоқдош ва қариндошларим Андроник ҳамда Юнийга салом айтинглар. 8 Раббимдаги менинг севиклим Амплиасга салом айтинглар. 9 Масиҳдаги ҳамкоримиз Урбанга ва менинг севиклим Стахисга салом айтинглар. 10 Масиҳда синалган Апеллесга салом айтинглар. Аристовулнинг уйдагиларига салом айтинглар. 11 Менинг қариндошим Ҳиродионга салом айтинглар. Раббийда бўлган Наркиснинг уйдагиларига салом айтинглар. 12 Раббий ҳақи меҳнат қилаётган Трифен ва Трифосга салом айтинглар. Раббий ҳақи жуда кўп меҳнат қилган севикли Персисга салом айтинглар. 13 Раббийда танланган Руфга ҳамда менга онадек бўлган унинг онасига салом айтинглар. 14 Асинкрит, Флегон, Ҳермас, Патробас, Ҳермес ва улар билан бирга бўлган биродарларга салом айтинглар. 15 Филолог ва Юлияга, Нирей ва унинг синглисига, Олимпас ҳамда улар билан бирга бўлган барча муқаддасларга салом айтинглар. 16 Бир-бирингизга муқаддас ўпич билан саломлашинглар. Масиҳнинг ҳамма Жамоатлари сизларга салом йўллаяптилар. 17 Эй, биродарларим, сизлардан ўтинаманки, сизлар ўрганган таълимотингизга хилоф равишда бўлиниш ва васвасага сабаб бўладиган одамларни назорат қилинглар ва улардан четлашинглар. 18 Чунки бундай одамлар Раббимиз Исо Масиҳнинг эмас, балки ўз қорнининг қулидирлар. Улар тилёғламалик ҳамда нотиқлик билан соддадилларнинг юракларини алдайдилар. 19 Сизларнинг итоатингиз эса ҳаммага маълум, шунинг учун мен сизлардан хурсандман, бироқ сизлар яхшиликка нисбатан доно ва ёвузликка нисбатан соддадил бўлишингизни истайман. 20 Тинчлик Худоси эса шайтонни тезда сизларнинг оёқларингиз остида янчиб ташлайди. Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизлар биландир! 21 Менинг ҳамкорим Тимўтий ҳамда қариндошларим Луций, Ясон ва Сосипатр сизларга салом йўллаяптилар. 22 Бу мактубни ёзаётган мен – Тертий ҳам сизларга Раббимда салом айтяпман. 23 Мени ва бутун Жамоатни уйига қабул қилган Гай ҳам сизларга салом йўллаяпти. Шаҳарнинг хазинабони Ераст ва биродаримиз Кварт ҳам сизларга салом йўллаяптилар. 24 Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларнинг ҳаммаларингиз биландир! Омин.