21 1 Левитларнинг қабилабошилари руҳоний Элеазарнинг, Нўн ўғли Йешуа ва Исроил ўғилларининг қабилабошиларининг олдиларига келиб, 2 Канъан еридаги Шилўҳда уларга сўзлаб: “Раббий Мусо орқали бизга яшаш учун шаҳарларни ҳамда бизнинг чорвамиз учун шаҳарларнинг атрофидаги жойларни беришни буюрган эди,”- дедилар. 3 Исроил ўғиллари эса Раббийнинг амрига кўра левитларга ўз улушларидан қуйидаги шаҳарларни уларнинг атрофидаги жойлари билан бирга бердилар: 4 Қуръа Қэҳатнинг авлодларига тушди. Қуръага кўра руҳоний Аҳарўннинг ўғилларига, левитларга Яҳудо қабиласидан, Шимўн қабиласи ва Бенямин қабиласидан ўн учта шаҳар тегди. 5 Қэҳатнинг бошқа ўғилларига эса Эфрайим қабиласидан, Дан қабиласидан ҳамда Манашеҳ қабиласининг ярмидан қуръага кўра ўнта шаҳар тегди. 6 Гершон ўғилларига Иссохор қабиласининг авлодларидан, Ашер қабиласидан, Нафтали қабиласидан ҳамда Башандаги Манашеҳ қабиласининг ярмидан қуръага кўра ўн учта шаҳар тегди. 7 Авлодлари бўйича Мерари ўғилларига Рубен қабиласидан, Гад қабиласидан, Забулун қабиласидан ўн иккита шаҳар тегди. 8 Исроил ўғиллари Раббий Мусо орқали буюрганидек, қуръага кўра левитларга ушбу шаҳарларни ва уларнинг атрофидаги жойларни бердилар. 9 Улар Яҳудо ўғилларининг қабиласи ва Шимўн ўғилларининг қабиласидан бу ерда номи айтиб ўтилган ушбу шаҳарларни бердилар: 10 Леви ўғилларидан, Қэҳатнинг авлодидан келиб чиққан Аҳарўннинг ўғилларига уларнинг қуръаси биринчи бўлгани учун 11 Анак отасининг шаҳри бўлмиш Яҳудо тоғидаги Хебронни, яъни Қиръат-Арба шаҳрини ва унинг атрофидаги жойларни бердилар. 12 Бироқ ушбу шаҳарнинг далалари ва қишлоқларини Йефуннеҳнинг ўғли Калебга эгаликка бердилар. 13 Шундай қилиб, руҳоний Аҳарўннинг ўғилларига қотил яшириниши учун паноҳ шаҳри сифатида Хеброн ва унинг атрофидаги жойлар ҳамда Либнаҳ ва унинг атрофидаги жойлар берилди. 14 Шунингдек, Йатир ва унинг атрофидаги жойлар, Эштемоаҳ ва унинг атрофидаги жойлар, 15 Холон ва унинг атрофидаги жойлар, Дебир ва унинг атрофидаги жойлар, 16 Аин ва унинг атрофидаги жойлар, Юттаҳ ва унинг атрофидаги жойлар, Бейт-Шемеш ва унинг атрофидаги жойлар берилди. Ушбу иккита қабиладан тўққизта шаҳар берилди. 17 Бенямин қабиласидан уларга Гибъўн ва унинг атрофидаги жойлар, Гибеаҳ ва унинг атрофидаги жойлар, 18 Анатот ва унинг атрофидаги жойлар, Олмон ва унинг атрофидаги жойлар – жами тўртта шаҳар берилди. 19 Аҳарўннинг ўғилларига, яъни руҳонийларга жами бўлиб ўн учта шаҳар ва уларнинг атрофидаги жойлар берилди. 20 Қэҳат ўғилларининг авлодларига, Қэҳатнинг бошқа ўғиллари бўлган левитларга уларнинг қуръсига кўра Эфрайим қабиласидан шаҳарлар берилди. 21 Уларга қотил яшириниши учун паноҳ шаҳри сифатида Эфрайим тоғидаги Шеқем ва унинг атрофидаги жойлар, ҳамда Гезер ва унинг атрофидаги жойлар, 22 Кибзаим ва унинг атрофидаги жойлар, Бейт-Ҳўрон ва унинг атрофидаги жойлар – жами тўртта шаҳар берилди. 23 Дан қабиласидан уларга Элтекеҳ ва унинг атрофидаги жойлар, Гиббетон ва унинг атрофидаги жойлар, 24 Ойжавлон ва унинг атрофидаги жойлар, Гат-Риммон ва унинг атрофидаги жойлар – жами тўртта шаҳар берилди. 25 Манашеҳ қабиласининг ярмидан уларга Таанаҳ ва унинг атрофидаги жойлар, Гат-Риммон ва унинг атрофидаги жойлар – жами тўртта шаҳар берилди. 26 Қэҳат ўғилларининг қолган авлодларига жами ўнта шаҳар ва уларнинг атрофидаги жойлар берилди. 27 Левитлар авлодидан бўлмиш Гершон ўғилларига эса Манашеҳ қабиласининг ярмидан қотил учун белгиланган паноҳ шаҳарларини: Башандаги Голан ва унинг атрофидаги жойларни, Бейештераҳ ва унинг атрофидаги жойларни, жами иккита шаҳарни бердилар. 28 Иссохор қабиласидан уларга Кишион ва унинг атрофидаги жойлар, Даберат ва унинг атрофидаги жойлар, 29 Йармут ва унинг атрофидаги жойлар, Эн-Ганним ва унинг атрофидаги жойлар – жами тўртта шаҳар берилди. 30 Ашер қабиласидан уларга Мишеал ва унинг атрофидаги жойлар, Абдон ва унинг атрофидаги жойлар, 31 Ҳелкат ва унинг атрофидаги жойлар, Реҳоб ва унинг атрофидаги жойлар – жами тўртта шаҳар берилди. 32 Нафтали қабиласидан қотил учун белгиланган паноҳ шаҳарлар сифатида уларга Галиледаги Қедеш ва унинг атрофидаги жойлар, Ҳаммат-Дор ва унинг атрофидаги жойлар, Картан ва унинг атрофидаги жойлар – жами учта шаҳар берилди. 33 Гершон ўғилларига, уларнинг авлодларига кўра жами ўн учта шаҳар ва уларнинг атрофидаги жойлар берилди. 34 Қолган левитларга, Мерари ўғилларининг авлодларига эса Забулун қабиласидан Йокнеам ва унинг атрофидаги жойлар, Картаҳ ва унинг атрофидаги жойлар, 35 Димнаҳ ва унинг атрофидаги жойлар, Наҳаллал ва унинг атрофидаги жойлар – жами тўртта шаҳар берилди. 36 Рубен қабиласидан уларга Безер ва унинг атрофидаги жойлар, Йаҳаза ва унинг атрофидаги жойлар, 37 Кедемот ва унинг атрофидаги жойлар, Мефаат ва унинг атрофидаги жойлар – жами тўртта шаҳар берилди. 38 Гад қабиласидан қотил учун белгиланган паноҳ шаҳарлар сифатида уларга Гилъаддаги Рамўт ва унинг атрофидаги жойлар, Маханайим ва унинг атрофидаги жойлар, 39 Ҳешбон ва унинг атрофидаги жойлар, Йазер ва унинг атрофидаги жойлар – жами тўртта шаҳар берилди. 40 Шундай қилиб, левитларнинг қолган авлодлари бўлмиш Мерарининг ўғилларига, уларнинг авлодларига кўра қуръа бўйича ўн иккита шаҳар берилди. 41 Исроил ўғиллари мулкининг орасидаги левитларнинг барча шаҳарлари қирқ саккизта шаҳар ва уларнинг атрофидаги жойлар бўлди. 42 Ушбу шаҳарлар атрофида, ҳар бир шаҳарнинг атрофида яйловлар бор эди. Ушбу барча шаҳарларда шундай эди. 43 Шу тарзда, Раббий Исроилга уларнинг оталарига беришга қасам ичган бутун ерни берди. Улар уни эгаликка олдилар ва унга ўрнашдилар. 44 Раббий уларнинг оталарига қасам ичганидек, уларга ҳамма томондан тинчлик берди ва уларнинг барча душманларидан ҳеч бири уларга қарши тура олмади. Уларнинг барча душманларини Раббий уларнинг қўлларига топширди. 45 Раббий Исроил хонадонига айтган барча эзгу сўзлардан ҳеч бири амалга ошмасдан қолмади. Ҳаммаси амалга ошди.