12 1 Исроил ўғиллари тор-мор келтирган ва Йорданнинг у томонида, қуёш чиқиш томонида Арнон дарёсидан Ҳермон тоғигача ва шарқ томондаги барча текисликлардан иборат бўлган ерларни мерос қилиб олган ўша ернинг подшоҳлари қуйидагилардир: 2 Ҳешбонда яшаган Амўрлик подшоҳи Сихон. У Арнон дарёси қирғоқлари бўйидаги Ароэрдан ҳамда дарёнинг ўртасидан, Гилъаднинг ярмидан Аммўн ўғилларининг чегарасидаги Йаббоқ дарёсигача, 3 шарқ томондан Киннерет денгизигача бўлган текисликда, текислик денгизи, Туз денгизигача, шарқ томондан Бейт-Йешимотга кетадиган йўл бўйлаб, жануб томонда эса Писгаҳ тоғининг этагидаги жойларда ҳукмронлик қилган эди. 4 Аштарот ва Эдрийда яшаган рафаликларнинг охиргиси бўлмиш Башан подшоҳи Ог унга чегарадош эди. 5 У Ҳермон тоғида, Салкаҳда, то Гешур ва Маақаҳ чегарасигача бутун Башанда ҳамда Гилъаднинг ярмида Ҳешбон подшоҳи Сихоннинг чегарасигача ҳукмронлик қилган эди. 6 Раббийнинг қули Мусо ва Исроил ўғиллари уларни ўлдирдилар. Раббийнинг қули Мусо уни Рубен ва Гад қабилаларига ҳамда Манашеҳ ярим қабиласига улуш қилиб берди. 7 Қуйида эса Йешуа ва Исроил ўғиллари Йорданнинг бу томонида ғарбга қараб, Лебанон водийсидаги Баал-гаддан Сеирга қараб ёйилган Халак тоғигача қириб ташлаган амўрликлар ерининг подшоҳларидир: 8 Йешуа тоғлардаги, водийлардаги, текисликлардаги, тоғ этагидаги, текисликлардаги, саҳродаги ҳамда жануб томондаги уларнинг ерларини тақсимлаб, Исроил қабилаларига улуш қилиб берди. Булар – хетликлар, амўрликлар, канъанликлар, перизликлар, ҳивликлар ва ябусликлар бўлиб, уларнинг подшоҳлари қуйидагилар эди: 9 Йерихонинг бир подшоҳи, Бейт-Эл яқинидаги Ғайнинг бир подшоҳи; 10 Йерусалимнинг бир подшоҳи, Хеброннинг бир подшоҳи; 11 Йармутнинг бир подшоҳи, Лақишнинг бир подшоҳи; 12 Эглоннинг бир подшоҳи, Гезернинг бир подшоҳи; 13 Дебирнинг бир подшоҳи, Гедернинг бир подшоҳи; 14 Хормаҳнинг бир подшоҳи, Араднинг бир подшоҳи; 15 Либнаҳнинг бир подшоҳи, Адулламнинг бир подшоҳи; 16 Маккедаҳнинг бир подшоҳи, Бейт-Элнинг бир подшоҳи; 17 Таппуаҳнинг бир подшоҳи, Ҳефернинг бир подшоҳи; 18 Офоқнинг бир подшоҳи, Шароннинг бир подшоҳи; 19 Мадоннинг бир подшоҳи, Ҳазорнинг бир подшоҳи; 20 Шимрон-Мероннинг бир подшоҳи, Оқшофнинг бир подшоҳи; 21 Таанаҳнинг бир подшоҳи, Мегиддоннинг бир подшоҳи; 22 Қедешнинг бир подшоҳи, Кармелдаги Йокнеамнинг бир подшоҳи; 23 Новоҳ-Дордаги Дорнинг бир подшоҳи, Гилгалдаги халқларнинг бир подшоҳи; 24 Тирзаҳнинг бир подшоҳи. Ҳаммаси бўлиб ўттиз бир нафар подшоҳдир.