17 1 Эфрайим тоғида Микаҳ исмли киши бор эди. 2 У ўз онасига: “Сендаги йўқолган ва сен менинг олдимда ўғрини лаънатлаган бир минг юз шеқел кумуш менда. Мен уни олдим”,- деди. Унинг онаси эса: “Менинг ўғлим, Раббий сени дуо қилсин”,- деди. 3 У бир минг юз шеқел кумушни онасига қайтариб берди. Унга онаси: “Ўйма ва қуйма бут ясаш мақсадида мен бу кумушни ўғлимга ўзимдан Раббийга бағишладим. Шунинг учун буни сенга беряпман”. 4 Лекин у онасининг кумушини қайтариб берди. Унинг онаси икки юз шеқел кумушни олиб, уларни эритувчига берди. У улардан ўйма ва қуйма бут ясади. Улар Микаҳнинг уйида турар эди. 5 Шу тариқа, Микаҳда саждагоҳ бор эди. У эфод ва бир санам ясаб, ўз ўғилларидан бирини руҳоний бўлиши учун бағишлади. 6 Ўша кунларда Исроилда подшоҳ йўқ эди. Ҳар бир киши нима унга тўғри туюлса, шуни қилар эди. 7 Яҳудиянинг Бейт-Леҳем шаҳридан, Яҳудо қабиласидан бўлган бир левит йигит ўша ерда яшар эди. 8 Бу одам қаер яшашга тўғри келса яшаб кўриш учун Яҳудиянинг Бейт-Леҳем шаҳридан кетди. У йўлга чиқиб, Эфрайим тоғига, Микаҳнинг уйига келди. 9 Микаҳ унга: “Сен қаердан келяпсан?”- деди. У: “Мен Яҳудиянинг Бейт-Леҳем шаҳридан бўлган левитман, қаер яшашга тўғри келса яшаб кўриш учун кетяпман”,- деди унга. 10 Микаҳ унга: “Меникида қол, менга ота ва руҳоний бўлгин. Мен сенга йилида ўн шеқел кумуш, керакли кийим-бош ва озиқ бераман”,- деди. 11 Левит унинг олдига борди ва шу одамникида қолишга рози бўлди. Бу йигит уникида унинг ўғилларидан биридек эди. 12 Микаҳ йигитни бағишлади ва бу йигит уникида руҳоний бўлиб, Микаҳнинг уйида яшар эди. 13 Шунда Микаҳ: “Энди мен биламан, Раббий менга эзгулик қилади, чунки левит меникида руҳонийлик қилмоқда”,- деди.