2 1 Мана булар ― Исроилнинг ўғиллари: Рубен, Шимўн, Леви, Яҳудо, Иссохор, Забулун, 2 Дан, Юсуф, Бенямин, Нафтали, Гад ва Ашер. 3 Яҳудонинг ўғиллари Эир, Онан ва Шелаҳ эди. Бу учаласини унга канъанлик Шуанинг қизи туғиб берди. Яҳудонинг тўнғичи Эир Раббийнинг нигоҳида ёвуз эди. Раббий эса уни ўлдирди. 4 Яҳудонинг келини Тамар унга Перез ва Зераҳни туғиб берди. Яҳудонинг барча ўғиллари беш нафар эди. 5 Перезнинг ўғиллари Ҳезрон ва Хамул эди. 6 Зераҳнинг ўғиллари Зимри, Эйтан, Ҳейман, Калкол ва Дара эди. Уларнинг барчаси беш нафар эди. 7 Кармининг ўғли – лаънатланган нарсадан ўзига олиб, Исроилга кулфат келтирган Ахар эди. 8 Эйтаннинг ўғли Азарийаҳ эди. 9 Ҳезрондан туғилган ўғиллари эса Йерахмиэл, Рам ва Хелубаи эди. 10 Рамдан Амминадаб туғилди. Амминадабдан эса Яҳудо ўғилларининг ҳокими Наҳшон туғилди. 11 Наҳшондан Салмўн туғилди. Салмўндан Бўаз туғилди. 12 Бўаздан Обед туғилди. Обеддан Йишай туғилди. 13 Йишайдан эса тўнғичи Элиаб, иккинчиси Абинадаб, учинчиси Шимма, 14 тўртинчиси Натанаэл, бешинчиси Раддаи, 15 олтинчиси Озем, еттинчиси Довуд туғилди. 16 Уларнинг опа-сингиллари Зеруйаҳ ва Обигайл эди. Зеруйаҳнинг ўғиллари уч нафар – Абишай, Йўаб ва Асаҳел эди. 17 Обигайл Амасани туғди, Амасанинг отаси эса исмоиллик Йетер эди. 18 Ҳезроннинг ўғли Калеб ўз хотинлари Азубаҳ ва Йериотдан фарзандлар кўрди. Унинг ўғиллари мана булар эди: Йешер, Шобаб ва Ардон. 19 Азубаҳ ўлганида, Калеб ўзига Эфратаҳни хотинликка олди ва у унга Хурни туғиб берди. 20 Хурдан Урий туғилди, Урийдан эса Базалил туғилди. 21 Сўнг Ҳезрон Гилъаднинг отаси бўлмиш Махирнинг қизининг олдига кирди ва олтмиш ёшида уни хотинликка олди. У унга Сегубни туғиб берди. 22 Сегубдан Йаир туғилди, унинг Гилъад ерида йигирма учта шаҳари бор эди. 23 Лекин гешурликлар ва арамликлар улардан Йаирнинг шаҳарларини ― Кенат ва унинг қишлоқлари билан бирга ― жами олтмишта шаҳарни эгаликка олдилар. Бу барча шаҳарлар Гилъаднинг отаси Махирнинг ўғилларига тегишли эди. 24 Калеб-Эфратаҳда бўлган Ҳезроннинг ўлимидан сўнг, Ҳезроннинг хотини Абийаҳ унга Текойнинг отаси Ашҳурни туғди. 25 Ҳезроннинг тўнғичи Йерахмиэлнинг ўғиллари тўнғичи Рам, иккинчиси Бунаҳ, Орен, Озем ва Ахийаҳ эди. 26 Йерахмиэлнинг бошқа хотини ҳам бўлиб, унинг исми Атараҳ эди. У Ўнамнинг онаси эди. 27 Йерахмиэлнинг тўнғичи Рамнинг ўғиллари Мааз, Йамин ва Экер эди. 28 Ўнамнинг ўғиллари Шаммай ва Йада эди. Шаммайнинг ўғиллари Надаб ва Абишур эди. 29 Абишурнинг хотинининг исми Абиҳайил эди. 30 Надабнинг ўғиллари Селед ва Аппаим эди. Бироқ Селед фарзандсиз оламдан ўтди. 31 Аппаимнинг ўғли Иший эди. Ишийнинг ўғли Шешан эди. Шешаннинг ўғли Аҳлай эди. 32 Шаммайнинг биродари Йаданинг ўғиллари Йетер ва Йўнатан эди. Йетер фарзандсиз оламдан ўтди. 33 Йўнатаннинг ўғиллари Пелет ва Заза эди. Булар Йерахмиэлнинг ўғиллари эдилар. 34 Шешаннинг ўғиллари йўқ бўлиб, фақат қизлари бор эди. Шешаннинг Ярҳа исмли мисрлик қули бор эди. 35 Шешан ўз қизини қули Ярҳага хотинликка берди ва у унга Аттайни туғиб берди. 36 Аттайдан Натан туғилди. Натандан Забад туғилди. 37 Забаддан Эфлал туғилди. Эфлалдан Обед туғилди. 38 Обеддан Йеҳу туғилди. Йеҳудан Азарийаҳ туғилди. 39 Азарийаҳдан Ҳелез туғилди. Ҳелездан Эласаҳ туғилди. 40 Эласаҳдан Сисамай туғилди. Сисамайдан Шаллум туғилди. 41 Шаллумдан Йекамийаҳ туғилди. Йекамийаҳдан Элишама туғилди. 42 Йерахмиэлнинг биродари Калебнинг ўғиллари унинг тўнғичи Мешаҳ ва Морешаҳ эди. Мешаҳдан Зиф туғилди, Морешаҳдан Хеброн туғилди. 43 Хеброннинг ўғиллари Кўраҳ ва Таппуаҳ, Рекем ва Шема эди. 44 Шемадан Йоркеамнинг отаси Раҳам туғилди, Рекемдан Шаммай туғилди. 45 Шаммайнинг ўғли Моўн эди, Моўн эса Бейт-Зурнинг отаси эди. 46 Калебнинг чўриси Эфаҳ унга Харанни, Мотсани ва Газезни туғиб берди. Харандан Газез туғилди. 47 Йаҳдайнинг ўғиллари Регем, Йотам, Гешам, Пелет, Эфаҳ ва Шааф эди. 48 Калебнинг чўриси Маақаҳ унга Шебер ва Тирханаҳни туғиб берди. 49 Маақаҳ Мадманнаҳнинг отаси Шаафни ҳам, Махбенаҳ ва Ғибонинг отаси Шевани ҳам туғди. Калебнинг қизи эса Ахсаҳ эди. 50 Мана булар Калебнинг ўғиллари ― Эфратаҳнинг тўнғич ўғли Хур, Қиръат-Йеаримнинг отаси Шобал, 51 Бейт-Леҳемнинг отаси Салмон ва Бейт-Гадернинг отаси Хареф эди. 52 Қиръат-Йеаримнинг отаси Шобалнинг ўғиллари Ғароэҳ, Хатси, Гал-Менихот эди. 53 Қиръат-Йеаримнинг авлодлари итранликлар, путликлар, шуматликлар ва мишраликлар эди. Улардан зораҳликлар ва эштаолликлар келиб чиққан. 54 Салмонинг ўғиллари эса бейт-леҳемликлар ва нетофатликлар, атаротликлар, Йўабнинг хонадони ва гал-менихотликлар, хуллас, барча зораҳликлар, 55 яна Йабезда яшаган уламоларнинг авлодлари, тиратликлар, шимеатликлар ва сўкоҳликлар эди. Булар – Бейт-Реқабнинг отаси Ҳаматдан келиб чиққан қайнликлардир.